Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Мен Эрон устидан ғалаба қозонганимизни эълон қилишни режаламаяпман, бунга ҳозирча асос йўқ"

"Мен Эрон устидан ғалаба қозонганимизни эълон қилишни режаламаяпман, бунга ҳозирча асос йўқ"

АҚШ президенти Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Эрон биз билан музокаралар ўтказишни жудаям истаяпти, лекин ҳозирча қилиниши керак бўлган ҳаракатларга тайёр эмас. Менимча, вақт ўтиши билан улар тайёр бўлади;

◾️ Биз Эрон билан гаплашяпмиз, аммо мен улар билан келишув тузишни истайманми-йўқми бунга ишончим комил эмас;

◾️ Эрон раҳбариятининг катта қисми ўлдирилган, шунинг учун ким билан келишув тузишимиз ҳам ноаниқ;

◾️ Эроннинг “камикадзе-қайиқлари” ҳақидаги видеолар фейк, улар сунъий интеллект томонидан яратилган. Эроннинг амалдаги режимини қўллаб-қувватлаш учун 250 минг киши иштирок этган митинг ҳақидаги хабар ҳам фейк, у ҳам сунъий интеллект орқали яратилган.

◾️ Мен мамлакатлардан ўзлари нефт ва газ оладиган Ҳўрмуз бўғозини ҳимоя қилишда ёрдам беришни талаб қиламан. АҚШ у ерда бўлишга мажбур эмас, бизда ўз нефт захираларимиз етарли.

Киритилди: Бугун 13:37. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!