Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

З.Караев шу пайтга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бугун президент ҳузуридаги йиғилишда соҳадаги коррупцион хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилгани маълум қилинган эди.

Тизимдаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Киритилди: 22:07 12.01.2026. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!