Юлдуз ҳужумчи Неймар Бразилия терма жамоаси ихтиёрига жароҳат билан етиб келди. Бу ҳақда ESPN Brasil журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, 34 ёшли форварднинг жароҳати «Сантос» клуби тиббий штаби вакиллари берган маълумотдан кўра жиддийроқ бўлиб чиққан. Тез орада футболчи миллий жамоа қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг вазиятга тўлиқ ойдинлик киритилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Сантос» клуби Неймарнинг болдир мушакларида муаммо борлигини маълум қилган эди. Ушбу жароҳат сабабли ҳужумчи Бразилия терма жамоасининг Панама ва Мисрга қарши ўтказадиган бўлажак ўртоқлик учрашувларида майдонга туша олмаслик хавфи остида турибди.