Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Алберта провинцияси Канададан ажралиб чиқмоқчи

Алберта провинцияси Канададан ажралиб чиқмоқчи

Алберта провинцияси Канададан ажралиб чиқиш бўйича референдум ўтказади

Канаданинг Алберта провинцияси ҳукумати кузда ўтказилиши режалаштирилган референдумга минтақанинг Канада таркибида қолиши ёки ажралиб чиқиш масаласи бўйича мажбурий овоз беришнинг ҳуқуқий жараёнини бошлаш керакми-йўқми деган саволни киритади.

Алберта бош вазири Даниэл Смитнинг маълум қилишича, референдум провинциянинг Канададан ажралиб чиқишига олиб келмайди. Бироқ, агар Алберта аҳолиси "ҳа" деб овоз берса, бу провинция ҳукуматига фуқаролар қайси йўналишда ҳаракат қилмоқчи эканини тушунишга ёрдам беради.

Январ ойида Financial Times манбалари АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти вакиллари Алберта мустақиллигини ёқлаб чиқувчи "Alberta Prosperity Project" Канада сепаратистик ҳаракати вакиллари билан бир неча бор учрашганини хабар қилган эди. Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ "эркин ва мустақил Алберта ғоясидан жуда илҳомланган".

Киритилди: Бугун 15:29. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!