Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Зеленский Россияга узоқ масофали зарбалар режасини тасдиқлади

Зеленский Россияга узоқ масофали зарбалар режасини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши янги узоқ масофали операциялар режаси тасдиқланганини маълум қилди.

Кечки видео мурожаатида давлат раҳбари Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский ва Бош штаб вакиллари билан йиғилиш ўтказганини айтди.

Зеленский сўзларига кўра, Украина томони “вазият динамикаси Украина фойдасига ўзгараётганини” кузатмоқда.

“Айниқса, Россияга қарши узоқ масофали ҳужумларнинг таъсири сезиларли бўлмоқда”, — деди у.

Шунингдек, Зеленский июнь ойи учун “украинча узоқ масофали ҳаракатлар” режасини тасдиқлаганини билдирди.

Йиғилишда Покровск, Константиновка, Харьков ва Запорожье йўналишларидаги вазият ҳам муҳокама қилинган.

Украина президенти Киев қўшинларга етказиб бериладиган дронлар, ер усти роботлаштирилган мажмуалар ва бошқа жиҳозлар сонини оширишни режалаштираётганини таъкидлади.

Зеленскийга кўра, жанговар бригадаларни молиялаштириш, дронлар ва роботлаштирилган тизимларни ривожлантириш Украина армиясининг асосий устувор йўналишлари бўлиб қолмоқда.

Украина етакчиси Венгрия ва Грузия билан муносабатларга ҳам тўхталиб, ҳар икки давлат билан ҳамкорликни нормаллаштириш нияти борлигини билдирди.

Европа интеграцияси ҳақида гапирар экан, Зеленский Украина Европа Иттифоқи институтлари билан ишлашда давом этаётганини ва “уруш даврида ҳам ЕИнинг бир қисми бўлишга лойиқ” эканини айтди.

Киритилди: Бугун 09:18. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!