"Украина мудофаани ушлаб турибди, Россиянинг сондаги устунлиги эса энди ҳал қилувчи омил эмас", — деди Андрей Сибига Украина-NATO кенгашининг ТИВ раҳбарлари даражасидаги норасмий йиғилишида.
Сибига Украина энди нафақат ёрдам сўраётганини, балки хавфсизлик "етказиб берувчиси"га ҳамда иттифоқчилар билан ўз тажрибасини бўлишишга тайёр донор ва ҳамкорга айланганини таъкидлади.
"Мудофаа харажатларини ошириш — тинчлик кафолатидир. Мен NATO'нинг ҳар бир аъзосини Украина мудофаасига ҳисса қўшишга чақираман. Бу инвестиция ҳаётимиздаги энг тинч мукофотни олиб келади", — дея қўшимча қилди Сибига.