Ўзбекистон U-17 терма жамоаси чорак финалда Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади.
Ўйин 13 апрел куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа билан 1-ўринни қўлга киритди. БАА қатнашган гуруҳда эса мураккаб вазият юзага келди. Бирйўла уч жамоа 4тадан очко тўплади. Ўзаро ўйинлар нисбатига кўра БАА етакчи ўринни эгаллади.