Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби португалиялик бош мураббийини ишдан ҳайдади

Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби португалиялик бош мураббийини ишдан ҳайдади

Паулу Бенто Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.

55 ёшли португалиялик мутахассиснинг истеъфоси сабаблари ҳозирча номаълум.

Амирликлар кеча ЖЧ-2026 саралашида Шимолий Кореяни сўнгги сонияларда киритилган гол эвазига мағлуб этиб (2:1), ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма олиш имкониятини сақлаб қолганди.

Ҳозирда улар учинчи саралаш босқичининг А гуруҳида 13 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон 17 очко билан иккинчи ўринда.

9-турда БАА вакилларимизни ўз майдонида қабул қилади.

Киритилди: 12:34 26.03.2025. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!