Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги тайинланган бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими бош директорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Муҳаммад Қутб билан учрашди.

«Дунё» АА берган хабарда мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилгани айтилади.

Саудия томони янги тайинланган бош консулга икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва консуллик-ҳуқуқий соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятига ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Сирожиддин Шамсутдинов шу кунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган. Дипломат 2017-2021 йилларда ҳам Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консули вазифасида фаолият олиб борган. У Тошкент давлат шарқшунослик университети тамомлаган.

Маълумот учун шу кунга қадар Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонасини Нодиржон Турғунов бошқариб келаётган эди.

Киритилди: 17:44 21.03.2025. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!