Путин парадда бир дақиқалик сукут эълон қилди.
Путин парад иштирокчилари ва фахрийларни Ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
Москвадаги парадда 11,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.
Улар орасида Мудофаа вазирлиги, ФХХ, ФВВ, Росгвардия ва дўстона давлатлар армиялари бўлинмалари бор.
Шунингдек, 1,5 мингдан ортиғи — махсус ҳарбий операция иштирокчилари.
Нутқдан асосий фикрлар:
▪️Ғалаба куни Россия халқи учун асосий байрам ҳисобланади;
▪️Иккинчи жаҳон уруши сабоқлари унутилмайди, ғолиблар номусига путур етказилмайди;
▪️Россия доимо нацизм учун енгилмас тўсиқ бўлиб қолади;
▪️Ҳақиқат ва адолат биз томонда;
▪️Бутун Россия махсус операция иштирокчиларини қўллаб-қувватлайди ва уларнинг руҳий кучи билан фахрланади;
▪️Россия иттифоқчиларининг ғалабага қўшган ҳиссасини юксак қадрлайди;
▪️Россия доимо ўз бирдамлигига таянади.