Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ташаббуси доирасидаги саъй-ҳаракатлари Кувайт ОАВ нигоҳида

Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ташаббуси доирасидаги саъй-ҳаракатлари Кувайт ОАВ нигоҳида

Кувайтнинг араб тилидаги "Ал-Жарида" газетаси ҳамда "Q8 Press" электрон нашрида "Ғазо секторидан 100 нафар бола ва аёл Ўзбекистонга даволаниш учун келди" номли мақолалар эълон қилинди.

📰 Мақолаларда таъкидланишича, Ўзбекистон Ғазо секторидан келган 100 нафарга яқин фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида бепул даволаш учун қабул қилди.

📌 Нашрлар, шунингдек, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарига таянган ҳолда, "Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган Араб-Ислом саммитида иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёев ўз мамлакати уруш оқибатларидан азият чеккани фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон касалхоналарида бепул даволашга тайёрлигини тасдиқлаган", – дея эътироф этишган.

✅ Қайд этилишича, 26 декабрь куни Ўзбекистон томонидан Мисрга махсус самолёт жўнатилган ҳамда 100 нафар фаластинлик ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкентга етказилиб, шифохоналарга ётқизилган.

Киритилди: 02:21 05.01.2025. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!