Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Фижи давлатидаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Фижи давлатидаги биринчи элчиси тайинланди

Янги тайинланган элчи ушбу мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг Фижидаги элчиси этиб тайинланган Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ушбу мамлакат президенти Рату Найкама Тавакеколати Лалабалавуга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Тантанали маросим аввалида фахрий қоровул саф тортиб, Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради ҳамда Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Расмий тадбирлардан сўнг бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва Фижи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим ва туризм каби йўналишлардаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Фижи ўртасида дипломатик муносабатлар 2010 йил 16 июнь куни ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Мухсинхўжа Абдураҳмонов 2021 йил 27 сентябрь куни Япония Императори Нарухитога Ўзбекистон элчиси сифатидаги ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Киритилди: 21:45 11.08.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!