Бу ҳақда НАТО Бош котиби Марк Рутте фикр билдирди.
"Европа давлатлари агар Россия ҳужум қилган тақдирда, унга қарши тура олиш учун мудофаа харажатларини 5% гача ошириши керак. Ўз ўрнида Хитойда ҳам улкан ҳарбий кучларнинг шаклланишини мавжуд, шунинг учун Европа ўз саъй-ҳаракатларини тезроқ кучайтириши керак. Биз боболаримиз ва буюк боболаримиз бошидан кечирган кенг кўламдаги урушга тайёр бўлишимиз керак" - деди НАТО бош котиби Марк Рутте Мюнхен хавфсизлик конференциясининг Берлин форумида сўзга чиқиб.
Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Россия НАТО ва Европа Иттифоқи аъзоларига нисбатан ҳеч қандай тажовузкор режаларга эга эмас ва буни жамоавий кафолатлар доирасида ҳуқуқий ҳужжат кўринишида тасдиқлашга тайёр. Аммо агар Европа уруш қилишга қарор қилса, Россия бунга доимо тайёр" бўлишини айтган эди.
Шунингдек, бундай фикр Россия президенти томонидан ҳам янграганди.