Трампнинг янги тинчлик режаси тафсилотлари маълум бўлди.
ZN.UA маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинага хавфсизлик кафолатлари ва ЕИга тезлаштирилган аъзо бўлиш эвазига қатор муросалар таклиф этган.
Режага мувофиқ:
Қрим, ЛНР ва ДНР устидан Россия назоратини мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда.
Донецк ҳудудининг 30% демилитаризация қилинади.
Запорожье ва Херсон бўйича фронт чизиғи музлатилади.
Россия бошқа босиб олинган ҳудудлардан қўшинларини чиқаради.
НАТО кенгайиши тўхтайди, Украина Альянсга таклиф этилмайди.
Украина армияси 800 минггача чекланади.
Хавфсизлик кафолатлари берилади, аммо уларнинг юридик кучи йўқ.
Сайловлар келишувдан кейин «иложи борича тез» ташкил этилиши талаб қилинади.
Запорожье АЭС АҚШ оператори томонидан бошқарилади, энергиянинг 50% Украинага берилади.
Украина 2027 йил 1 январь куни ЕИга аъзо бўлиши мумкин.
Россия активлари қисман ечилмакчи, маблағлар Украина тикланишига ва АҚШ–Россия лойиҳаларига йўналтирилиши режалаштирилган.