27 октябр куни уйидан чиқиб кетганича қайтмаган Зафаробод тумани ИИБ ходими М.Р топилди. У Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшириниб юргани аниқланиб, қўлга олинди.
1991 йилда туғилган Раҳматуллаев Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бўлган. У 6 декабрдан бери қидирувда эди.
⚖️ Маълумотларга кўра, унга нисбатан 2025 йил 19 ноябр куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик ҳолатининг тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.