Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.
Клуб мутасаддилари бразилиялик футболчи ва унинг агентларига амалдаги шартнома таклифига ўзгартириш киритмасликларини маълум қилди, деб хабар беради Madrid Zone. Шундай қилиб, ўйинчи аллақачон таклиф қилинган шартларни қабул қилади ёки келаси ёзда сотилади. Амалдаги шартнома 2027 йилда тугайди ва "Реал" қимматбаҳо футболчисини текинга йўқотишни истамайди, албатта.
Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, Винисиус "Реал"да Килиан Мбаппе билан тахминан бир хил маош олишни истайди, аммо "қаймоқранглилар" раҳбарияти бундай талабни қондиришга тайёр эмас.