Шанба куни Коауаяна (Мичоакан, Мексика) муниципалитетидаги полиция бўлими олдида бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етди.
Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.
"Портлаш натижасида вайрон бўлган йўлтанламас автомобиль ва икки кишининг жасади билан бирга воқеа жойида топилди. Шунингдек, ҳодиса оқибатида саккиз киши — полиция ходимлари жабрлангани айтилмоқда. Улар шифохонага етказилган, кейинроқ уларнинг уч нафари тиббий ёрдам кўрсатилаётганда вафот этгани тасдиқланган", — дейилади идора хабарида.
Идоранинг қўшимча қилишича, воқеани тергов қилиш учун воқеа жойига Бош прокуратура, шунингдек, Миллий мудофаа, денгиз флоти, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларни ҳимоя қилиш вазирликлари ходимлари жўнатилган.
Штат Бош прокуратураси ҳодиса ҳолатларини текширишда федерал идоралар билан ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.