Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

Олмаотада ис газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, жумладан, болалар жабрланди, деб хабар берди Қозоғистоннинг Orda нашри.

Ҳодиса Олмаота-2 вокзалига келган поездда содир бўлган, уни 13 та тез ёрдам бригадаси кутиб олган. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган.

«10 нафар бола шифохонага ётқизилди, икки нафари жонлантириш бўлимига жойлаштирилди. Қолганларга текширувдан сўнг, яшаш жойида амбулатор даволаниш тавсия этилди», деб изоҳ берди Олмаота жамоат саломатлиги бошқармаси.

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотларига аниқлик киритилмаган.

Гувоҳлардан бирининг айтишича, жабрланганлар Жанубий Корея сериалини суратга олиш жараёнида иштирок этган. Кастингга келган одамлар «узоқ даштга» олиб борилган.

Транспорт полицияси департаментининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 156-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:55 11.12.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!