Ўзбекистонликлар май ойида неча кун дам олиши бўйича маълумот берилди.
Маълумки, Ўзбекистонда шанба ёки якшанбага тўғри келган байрамлар муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари берилади. Келаётган май ойида эса дам олиш кунига тўғри келадиган бирорта байрам йўқ.
Бу ойда 5 та шанба, 4 та якшанба ва битта 9 май — хотира ва қадрлаш куни бор. Шунга кўра, 5 кунлик иш режимида ишлайдиганлар ой давомида 10 кун, 6 кунлик иш режимида ишлайдиганлар 5 кун дам олади.
Маълумот учун, 9 май ҳафтанинг жума кунига тўғри келгани сабабли 9-10-11 май кунлари кетма-кет 3 кун дам бўлади.
2025 йилда ўзбекистонликлар қанча дам олади?
Шунингдек, шанба ёки якшанбага тўғри келган байрамлар муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари берилади. 2025 йилда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни шанбага тўғри келиши муносабати билан дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июнь, шанбага тўғри келади, шу сабабдан дам олиш куни 9 июнь, душанбага кўчирилади.