Германиянинг Premium Food Group ташкилоти Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлигининг Telegram’даги «Хорижда иш» эълонлар канали хабар берди.
Германия корхоналарида жами 300 та иш ўрни (Бухоро, Нукус ва Термиз минтақалари учун 100 тадан) ажратилган. Ишчилардан конвейерда ишлаш, маҳсулотларни қадоқлаш, ташиш ва ускуналарни назорат қилиш талаб этилади.
Иш вақти ҳафтасига 39 соат, синов муддати 6 ой, иш ҳақи эса тахминан 1700 еврони ташкил қилади. Тунги сменалар (23:00 дан 06:00 гача) учун 25 фоиз миқдорида устама тўланади.
Турар жой учун ойига 310 евро ушлаб қолинади. Овқатланиш харажати кунига тахминан 4 еврони ташкил этади.
Авиабилет, виза тўлови ҳамда ҳужжатларни тайёрлаш (таржима, нострификация, суғурта ва бошқалар) учун тахминан 10 млн сўм номзоднинг ўз ҳисобидан қопланади.
Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериш лозим:
Номзодлар 25 апрелгача xorijdaish.uz портали орқали рўйхатдан ўтишлари керак.
Қўшимча маълумот учун 1282 қисқа рақами ёки 71 202−33−55 (ички рақам 502) телефонига қўнғироқ қилиш мумкин.