Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонлик юк автомобил ҳайдовчилари Латвияга ишга таклиф этилмоқда

A A A
Ўзбекистонлик юк автомобил ҳайдовчилари Латвияга ишга таклиф этилмоқда

Латвияга “СE” тоифага эга юк автомобиль ҳайдовчилари ишга таклиф этилмоқда. Иш ҳақи 1100 евро.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат мигратсияси хабар берди.

Номзодлар 18 ёшдан кичик бўлмаслиги ва 55 ёшдан ошмаслиги, рус ёки инглиз тилини мулоқот даражасида билиши, соҳа бўйича камида 1 йиллик тажрибага эга бўлиши, судланмаган, хорижга чиқиш тақиқланмаган ва соғлом бўлиши талаб этилади.

Иш берувчи ҳисобидан эса суғурта, ҳужжатлар ва иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиб берилади.

Фуқаро ҳисобидан:

— Агентлик хизматлари, ўқитиш ва кўниктириш;

— виза учун тўлов;

— авиачипта;

— овқатланиш;

— яшаш жойи.

Рўйхатдан ўтиш

Киритилди: 09:48 07.10.2024. Ўқилди: 1336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!