Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонлик жангчи UFC билан шартномасини янгилади

Ўзбекистонлик жангчи UFC билан шартномасини янгилади

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров ташкилот билан янгиланган шартнома имзолади.

Бу ҳақда спортчининг мураббийи Жасур Алижонов Instagram'даги саҳифаси орқали хабар берди.

Алижоновнинг маълум қилишича, Рамазон Темиров UFC билан яна 4 та жанг ўтказиш бўйича келишувга эришган.

Маълумот учун, айни дамда ўта енгил вазн тоифасида UFC рейтингида 13-ўринни эгаллаб турган Рамазон мазкур промоушенда ҳозиргача 2 та жанг ўтказиб, ҳар иккисида ғалаба қозонган. У 27 июль куни Абу-Дабида қозоғистонлик Асу Алмабаев билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистонлик жангчи UFC билан шартномасини янгилади

Киритилди: 18:28 31.05.2025. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!