Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик боксчи WBA Continental камари соҳиби!

Ўзбекистонлик боксчи WBA Continental камари соҳиби!

Супер енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Руслан Абдуллаев ҳозиргина иккинчи жангини якунлади.

АҚШнинг Калифорния штати Оушенсайд шаҳрида ташкил этилаётган проф бокс оқшомида 22 ёшли ҳамюртимизга филиппинлик Жино Родриго рақиб бўлди. Саккиз раунд тўлиқ давом этган жангда чарм қўлқоп устамиз рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан (80:71, 80:71, 80:71) мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси шундаки, Оскар Де Ла Хойяга тегишли Golden Boy промоутерлик компанияси мижози бўлган Руслан Абдуллаев проф боксдаги иккинчи жангидаёқ WBA Continental камарини қўлга киритди.

Киритилди: 10:32 20.04.2025. Ўқилди: 1194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!