Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда яна бир йирик компания хусусийлаштирилади

Ўзбекистонда яна бир йирик компания хусусийлаштирилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги "Бойсункўмир" компаниясининг 100 фоиз улушини хусусийлаштириш бошланганини маълум қилди.

Тошкентдаги Alkes Research компанияси активни сотиш бўйича маслаҳатчи вазифасини бажаради.

Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичи потенциал харидорларнинг аризаларини тўплашни ўз ичига олади. Ушбу босқичнинг бир қисми сифатида ариза берувчилар маслаҳатчига рўйхатга олиш, акциядорлар тўғрисидаги маълумотларни ва охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларни тақдим этишлари керак.

Халқаро санкцияларга дучор бўлган давлат корхонаси ёки фирма "Бойсункўмир"нинг харидори бўла олмайди. Электрон почта орқали аризаларни тўплаш 20 сентябргача давом этади.

Кейинги босқичда потенциал харидорлар маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги шартномани имзолайди ва компаниянинг батафсил молиявий ҳисоботлари билан танишиш имкониятига эга бўлади. Улар гаровга қўйиш ва ўз нархини таклиф қилишлари мумкин бўлади.

Маълумот учун, "Бойсункўмир" айни дамда Сурхондарё вилоятидаги Бойсун кўмир конини ўзлаштирмоқда. Компания 2055 йилгача кўмир қазиб олиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 20:45 17.08.2025. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!