Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда солиқ органларининг айрим ҳуқуқлари бекор қилинди

A A A
Ўзбекистонда солиқ органларининг айрим ҳуқуқлари бекор қилинди

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши сабаб Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳукуматнинг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқларини бекор қилиш (қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари бундан мустасно):

  • солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
  • солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
  • солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
  • солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Киритилди: 11:42 18.03.2024. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!