Олий Мажлис Сенатида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 221-модда энергетик ичимликлар рекламаси билан тўлдирилмоқда.
Унга кўра, соат 7:00 дан соат 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланди.
Реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш, энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш ва сотиш ҳам ман қилинади.