Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди.
Мазкур кўкрак нишони билан сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 15 сентябрга қадар Фанлар академиясига тақдим этилади. Бунда номзодларни танлашда қуйидагилар инобатга олинади:
Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 13-октябрь – Табиий офатлар хатарини камайтириш халқаро куни арафасида Фанлар академияси президенти (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 14 сентябрдан кучга кирди.