Ўзбекистонда 2026 йилнинг октябрь ойида 7,2 миллиард киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 500 миллион кВт·соат ёки 7,2 фоизга кўпдир.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ишлаб чиқарилган электр энергиясининг асосий қисми — 5,4 миллиард кВт·соати иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келган.
Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергия манбаларида сезиларли ўсиш кузатилди.
Хусусан, кичик қуёш панелларида электр ишлаб чиқариш 88 фоизга яқин, гидроэлектр станцияларида 42 фоизга, йирик қуёш электр станцияларида эса 39 фоизга ошган.
Мазкур кўрсаткичлар мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан бирга, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳам кенгаяётганини кўрсатмоқда.