Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда Озон қатлами бўйича янги миллий дастур қабул қилинди

A A A
Ўзбекистонда Озон қатлами бўйича янги миллий дастур қабул қилинди

Ҳукумат қарори (126-сон, 09.03.2021 й.) билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

📌 Миллий дастур билан озон қатламини бузувчи моддалар (ОБМ)дан фойдаланишни тўхтатиш ҳаракатларининг мақсадлари ва стратегик йўналишлари белгилаб берилди.

🏢 Дастурга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ОБМ истеъмолини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

🔰 Миллий дастур доирасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

● ОБМни ва уларнинг таркибидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқишни тўхтатиш ҳамда бунда қатъий назоратни ўрнатиш;

● ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базаси шакллантириш;

● ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилиш.

Маълумот учун: Мазкур соҳадаги биринчи миллий дастур Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган эди.

Киритилди: 21:05 10.03.2021. Ўқилди: 2020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!