Вазирликка кўра, янги мактаб очишдан олдин ҳудуддаги аҳоли сони, болалар қамрови ва таълимга эҳтиёж ўрганилади.
Шундан сўнг тегишли қарор қабул қилиниб, бинонинг моддий-техник базаси ва молиялаштириш манбалари белгиланади.
Мактаб устави давлат рўйхатидан ўтказилиб, директор ва ўқитувчилар билан таъминланганидан кейингина дарслар бошланади.