Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига жами 372 887 та кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз).
Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 14 771 тага ёки 4,1 % га ошган.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
савдо соҳасида — 143 307
саноат соҳасида — 55 240
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 31 594
қурилиш соҳасида — 27 477
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 27 094
ташиш ва сақлаш соҳасида — 15 883
ахборот ва алоқа соҳасида — 9 691
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш — 9 497
бошқа соҳаларда — 53 104