Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади

A A A
Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади

Cyber university давлат университетини ташкил этиш тўғрисида” президентнинг 2025 йил 20 январдаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра, университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

  • ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-тахлидий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
  • рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
  • ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт-шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш;
  • ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;
  • тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув- методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.

2023 йилнинг сентябрида Тошкентда киберхавфсизлик бўйича ўқув ва илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши хабар қилганди.

Киритилди: 13:40 22.01.2025. Ўқилди: 2001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!