Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ошмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ошмоқда



1️⃣Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил сентябрь ойида 1162 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 16,2 фоизга ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 18,5 фоизга сезиларли даражада ортган.

📝 ИФИ қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

🔼хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 2,3 фоизга ошган;
🔼товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 38 фоизга ошган;
🔽фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,3 фоизга камайган;
🔼товар белгилари бўйича компонент 13,8 фоизга ортган.

🇺🇿 2025 йил сентябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Андижон (44,6 %), Хоразм (42,9 %), Жиззах (41,8 %) ва Тошкент вилоятларида (41,3 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

Киритилди: 10:33 24.10.2025. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!