Қарорга мувофиқ, юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарига юқори технологияли ишлаб чиқариш обекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан 3 йил муддатга қуйидаги солиқ имтиёзлари берилади:
🔹фойда солиғининг нол даражали ставкасини қўллаш;
🔹мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этиш.
🗓 Электротехника соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электротехника саноати корхоналари томонидан оммавий савдолар орқали сотиб олинадиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк обектлари бўйича тўловларини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлашга розилик берилади.
🏢 Жиззах вилоятидаги 1-сон политехникуми ҳамда Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳар политехникуми ҳузурида инженерлик мактаблари ташкил этилади.
🌐 2025–2027-йилларда “Ўзелтехсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маҳаллий капитал бозорида қисқа (1 йилгача) ва ўрта (5 йилгача) муддатли облигацияларини жойлаштириш ва халқаро капитал бозорларида 2 та тармоқ корхонасининг еврооблигацияларини чиқариш ҳисобига ресурс жалб қилишга рухсат берилади.
📕Электротехника маҳсулотлари экспортини янада жадаллаштириш учун янги “Элтечехпорт” молиялаштириш линияси жорий этилади.