Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонликларни келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзбекистонликларни келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутмоқда?

“Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-2 даража илиқ, кундузи 10 мартда 8-13 даража илиқ, 11-12 мартда 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 мартда 1-6 даража, 12 мартда 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 15:50 09.03.2025. Ўқилди: 2061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!