Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳар икки дақиқада битта никоҳ тузилмоқда

Ўзбекистонда ҳар икки дақиқада битта никоҳ тузилмоқда

2024-йилда Ўзбекистонда 271 776 та никоҳ тузилган. Бу ҳақда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти хабар берди.

🔴 Ҳар соатда 31 та никоҳ
Бу ҳар 1 000 аҳолига 7,3 никоҳ тўғри келади дегани. Яъни:
— ҳар 2 дақиқада – 1 та,
— ҳар соатда – 31 та,
— 1 кунда – 743 та никоҳ қайд этилади.

📍 Ҳудудлар кесимида
Жами никоҳларнинг 136 713 таси (50,3 фоизи) шаҳар, қолган 135 063 таси (49,7 фоизи) қишлоқ жойларида қайд этилган. Ҳудудлар кесимида энг юқори никоҳ кўрсаткичлари Қашқадарё (8,1‰), Хоразм (8,1‰) ва Сурхондарё (8,0‰) вилоятларида кузатилган.

🔴 Қайси туманларда кўрсаткич юқори?
Туман ва шаҳарлар бўйича тузилган энг юқори никоҳ кўрсаткичи:
— Шайхонтоҳур (10,8‰),
— Бектемир (9,5‰),
— Сергели (9,3‰),
— Термиз (9,3‰),
— Кўкдала (9,2‰),
— Бандихон (9,0‰),
— Сўх (9,0‰).

🔴 Энг кам никоҳ
Энг паст никоҳ кўрсаткичи Томди (3,2‰), Мўйноқ (4,7‰), Оҳангарон (4,8‰), Қораўзак (4,8‰), Шуманай (5,0‰) ва Учқудуқ (5,0‰) туманларида қайд этилган.

Киритилди: 08:42 24.10.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!