Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда эндиликда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» пайдо бўлади

Ўзбекистонда эндиликда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» пайдо бўлади

Коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» дастурлари ишга туширилади.

Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида давлат ҳокимияти органларида коррупция хавфларини аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурлар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий экотизимни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Дастлабки босқичда дастур Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» – бу идора ва ташкилотлар ичида коррупциянинг ҳар қандай кўринишини истисно этадиган ҳалоллик, шаффофлик ва ахлоқнинг юқори стандартлари амал қиладиган махсус яратилган ҳудудлардир.

Бундай дастурлар Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Жануби-Шарқий Европанинг 11 мамлакатида амалга оширилган ва ўз самарадорлигини кўрсатган. Дастур 30 та маҳаллий ҳокимлик органида қўлланилди.

Дастур яратувчилари 2011 йилда давлат хизматини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун БМТ мукофотига сазовор бўлди.

Ўзбекистонда амалга ошириладиган дастур асосидаги чора-тадбирлар коррупциядан ҳоли ҳудудларни яратишга ёрдам беради. Дастур муваффақиятли амалга оширилгандан кейин бошқа барча туман ва шаҳарларга татбиқ этилади.

Киритилди: Бугун 10:03. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!