Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, шимолда ёғингарчилик қор шаклида, қолган ҳудудларда асосан ёмғир шаклида кузатилади, 18-19 январ кунлари баъзи жойларда қор ёғади.

Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик фақат 19 январда кузатилади.

Бугун ҳарорат кундузи 8-11 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-10 м/с тезликда эсади, 18-19 январ кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 18 январ кечаси ва 19 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Енгил ўртача тезликдаги шамол бўлади. Бугун ҳаво ҳарорати кундузи 8-10 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 01:11 18.01.2025. Ўқилди: 1390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!