🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 908,6 трлн сўмни ташкил этди.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 17 фоизга ошган.
📊 Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми асосий турлар бўйича қуйидагича:
савдо хизматлари — 214,0 трлн сўм;
яшаш ва овқатланиш хизматлари — 173,2 трлн сўм;
молиявий хизматлар — 144,7 трлн сўм;
транспорт хизматлари — 141,7 трлн сўм;
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 71,4 трлн сўм;
бошқа хизматлар — 44,6 трлн сўм;
таълим соҳасидаги хизматлар — 30,7 трлн сўм;
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 22,3 трлн сўм;
шахсий хизматлар — 16,3 трлн сўм;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 16,0 трлн сўм;
меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 12,7 трлн сўм;
компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 10,7 трлн сўм;
ижара хизматлари — 10,3 трлн сўм.