Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда АЭС бўйича ишлар деярли якунланди — Росатом раҳбари

Ўзбекистонда АЭС бўйича ишлар деярли якунланди — Росатом раҳбари

Ўзбекистонда атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича шартнома бўйича ишлар якуний босқичда. Бу ҳақида “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв “Примаков ўқишлари” IX халқаро илмий-эксперт форумида маълум қилди.

Ўзбекистонлик эксперт Бахтиёр Эргашевнинг “Шартномани имзолаш жараёни қайси босқичда: тараққиёт, вақтни белгилаш ёки регрессия" деган саволига жавоб берар экан — Лихачёв бу ҳали ҳам тараққиёт, деб айтди.

“Биз участкада бир қатор тадқиқот ишларини олиб бордик ва қўшимча таклифлар, жумладан, кам қувват ва ходимларни тайёрлаш бўйича таклифлар бердик. Шартнома бўйича ишлар анча қизғин давом этмоқда ва ўйлайманки, биз шартнома имзолаш жараёнидан унчалик узоқ эмасмиз", — деди Лихачёв.

“Росатом” раҳбари, шунингдек, давлат корпорацияси соҳада маҳаллийлаштириш даражасини ҳисобга олганини алоҳида таъкидлаб, қурилиш индустрияси салоҳиятини, шунингдек, “Росатом” ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасидаги яқин ҳамкорликни таъкидлади.

Киритилди: 16:43 28.11.2023. Ўқилди: 4533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!