Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда 5 та янги ИEС ишга туширилади

Ўзбекистонда 5 та янги ИEС ишга туширилади

Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда 2027 йил якунига қадар Ўзбекистонда яна 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақида энергетика вазири матбуот котиби маълум қилди.

Қайд қилинишича, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда электр энергиясига ортиб бораётган талабни қоплаш, аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида янги иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича хорижий компаниялар билан жами 12 та битим имзоланди.

Ушбу битимларга асосан, 2027 йил якунига қадар Ўзбекистонда умумий қуввати 7 057 МВтга тенг бўлган 12 та замонавий иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.

Мазкур инвестиция лойиҳалари халқаро тажрибага эга Германия, Франция, Нидерландия, Япония, Қатар ва Туркия давлатларининг компаниялари томонидан умумий қиймати 4 млрд 860 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Олиб борилган ишлар натижасида 2022 йилда Бухоро, Тошкент, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 1 374 МВт бўлган 6 та, 2023—2024 йилларда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудларида қуввати 1 500 МВт бўлган битта иссиқлик электр станцияси, жами 2 874 МВт янги қувватлар ишга туширилди.

Киритилди: 17:42 10.12.2024. Ўқилди: 1167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!