Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида 18 мингдан ортиқ шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида 18 мингдан ортиқ шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди


Олий суд маълумотига кўра, январь–сентябрь ойларида жиноят ишлари бўйича судларда 78 минг 739 нафар шахсга нисбатан 64 минг 902 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Асосий рақамлар:

➖ 57 минг 376 нафар шахс судланган. Шундан 18 минг 26 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 38 минг 737 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган;

➖ 385 нафар шахс, жумладан, 161 нафар қатағон қурбони оқланиб, реабилитация қилинган;

➖ 6 минг 377 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлангани сабабли суд залида қамоқдан озод қилинган;

➖ 13 минг 938 нафар шахсга нисбатан тергов органлари асоссиз қўйган моддалар айбловдан чиқарилган ёки қайта малакаланган;

➖ 26 минг 794 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 8 минг 761 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилган.

Кўриб чиқилган жиноят ишларининг аксариятини фирибгарлик, ўғрилик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар ташкил этган.

Киритилди: 14:40 14.11.2026. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар