Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М.З.О. ва бошқа даъвогарлар томонидан Ўзбекистонга қарши қўзғатилган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра, мазкур қарорга мувофиқ, даъвогарларнинг Ўзбекистон қарши илгари сурган барча даъво талаблари рад этилди.

Ушбу инвестициявий низо Ўзбекистон билан Туркия ўртасида 1992 йилда тузилган инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим асосида қўзғатилган бўлиб, ишни кўриб чиқиш жараёни 2021 йилнинг июнь ойида бошланиб, беш йил давом этган.

Арбитраж трибунали эълон қилган қарор низолашувчи томонлар учун якуний ҳисобланади.

Ушбу арбитраж ишида давлат манфаатларини Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг “Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle” халқаро юридик компанияси ҳимоя қилди.

Киритилди: 18:36 13.11.2026. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар