Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Аброр Мухтор Алий ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
Шерали Жўраев 1947 йил Андижонда туғилган. Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган.
Ўзбек ва қардош халқлар ҳофизни “Гулбадан”, “Карвон кўрдим”, “Биринчи муҳаббатим”, “Ўзбегим” ва бошқа қўшиқлари билан яхши танийди.
У Тожикистон халқ артисти ҳам ҳисобланарди.