Эрон терма жамоасининг Мексиканинг Тихуана шаҳридаги машғулот базаси яқинида фожиали ҳолат юз берган. Машғулот базаси яқинидан чириган инсон жасади топилган. Ушбу жасад қора сумкага ўралган бўлиб, унда зўравонлик излари мавжудлиги айтилмоқда.
Пластик қопга ўралган жасад тўхтаб турган машинанинг юкхонасидан топилган, деб хабар бермоқда AFP.
Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа тафсилотларини ўрганмоқда. Марҳумнинг шахси ҳозирча сир сақланмоқда.
Ҳолат юзасидан ҳозирча қўшимча маълумотлар ошкор этилмаган.