Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қатар Эронга 12 миллиард доллар таклиф қилди

Қатар Эронга 12 миллиард доллар таклиф қилди

Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди. Бу ҳақда Эроннинг «Mehr» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу таклиф Қатарда сақланаётган 6 миллиард долларлик Эрон маблағларини блоклашдан чиқаришни, шунингдек, яна 6 миллиард доллар миқдорида қўшимча кредит линияси ажратишни кўзда тутади.

Таъкидланишича, дастлаб Теҳрон музокараларнинг бошланғич босқичида музлатилган активларнинг ярмини, қолган қисмини эса якуний келишувга эришилгандан кейин олишни истаган, бироқ АҚШ бу вариантни қўллаб-қувватламаган. Бунга жавобан Қатар муқобил схема таклиф қилган.

Шу билан бирга, блоклашдан чиқариладиган 6 миллиард доллардан аввалгидек фақат гуманитар мақсадларда фойдаланилиши керак. Қўшимча 6 миллиард доллар эса Қатар бошқаруви остидаги кредит ёки кредит линияси кўринишида тақдим этилиши назарда тутилмоқда ва бу маблағларни қайси йўналишларга сарфлашни Эрон томонининг ўзи ҳал қилади.

Киритилди: Бугун 19:55. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!