Россия президенти Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:
◾️ Урушни Россия бошлагани йўқ;
◾️ Россияни стратегик мағлубиятга учратишга ҳеч ким эриша олмайди;
◾️ Россия 8 йил давомида Донбасс масаласини тинч йўл билан ҳал қилишга ундаб келди;
◾️ Россия Мудофаа вазирлиги юқори технологияли идорага айланмоқда;
◾️ Биз FOV-дронлар ва сунъий интеллектга эга дронларни ривожлантириш бўйича жуда фаол иш олиб боряпмиз;
◾️ Россия расмийлари қўшинларга турли жиҳозларни сотиб олиш ва етказиб бериш жараёнини имкон қадар бюрократиядан холи қилишга ҳаракат қиляпти;
◾️ Россия исталганчалик тез бўлмаса-да, лекин ҳар куни, аста-секин “махсус ҳарбий амалиёт” зонасида олдинга силжимоқда;
◾️ Бир қатор давлатлар Россия мағлуб бўлган такдирда “пирогдан улуш” олиш учун 2022 йилдан кейин NATO'га аъзо бўлди;
◾️ NATO давлатларининг технологик ривожланиш даражасига муносиб баҳо бериш керак, бироқ улар ҳам Россияни мағлуб этиб бўлмаслигини тушуниб етишди;
◾️ Душманда Россияда бор бўлган кўплаб воситалар мавжуд эмас ва бизда улар бундан ҳам кўпаяди;
◾️ Душман Россия жамиятида парокандалик келтириб чиқариш ва иқтисодий зарар етказиш мақсадида самолёт туридаги учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш кўламини оширмоқда.