Politico нашрининг ёзишича, Доналд Трамп Эронни нишонга олиш ҳақида баёнот берганидан сўнг Форс кўрфази ва Жанубий Осиё давлатлари раҳбарлари унга шошилинч мурожаат қилган.
Улар президентни ҳарбий амалиётдан воз кечишга чақириб, Теҳрон билан келишув яқинлигини билдирган ва бу омил Трампнинг қарорига таъсир қилган.
Бироқ Эрон айрим масалаларда муросага кўнмагани сабабли ҳозирча фақат Ҳўрмуз бўғозини очиш ва блокадани бекор қилиш бўйича вақтинчалик келишув муҳокама қилинмоқда.