Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон World Boxing ташкилотининг Жаҳон кубогини 5 та олтин медаль билан якунлади

Ўзбекистон World Boxing ташкилотининг Жаҳон кубогини 5 та олтин медаль билан якунлади

Хабарингиз бор, 31 март - 5 апрель кунлари Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларига мезбонлик қилди.

Тунда мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасидаги баҳслар 10 та вазнда ташкил этилди.

Мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқди. Бу орқали вакилларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ўринни мезбон Бразилия 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан эгаллаган бўлса, қўшниларимиз Қозоғистон 3 та олтин (икки эркак ва бир аёл) ва 3 та бронза билан кучли учликка киришди.

Терма жамоамиз сафидаги ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Олтин:

-50 кг. Асилбек Жалилов

-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев

-80 кг. Жавоҳир Умматалиев

-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев

+90 кг. Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-55 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов

-85 кг. Акмалжон Исроилов

Бронза:

-60 кг. Мадияр Данияров.

Киритилди: 19:35 06.04.2025. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!