Ўзбекистон ва Венгрия АЭС қурилиши бўйича ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида баённома имзолади. Ҳужжат Венгрия делегациясининг Тошкентга ташрифи чоғида қабул қилинди.
Баённома “Ўзатом” агентлиги, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ҳамда MVM EGI Zrt. компанияси ўртасида тузилган. Унга кўра, АЭС учун қурилиш ускуналарини етказиб бериш, қурилмаларни Ўзбекистонда йиғиш, шунингдек, қурилма совутиш тизимлари борасида техник ҳамкорлик кўзда тутилган.
Венгрия томони малакали кадрлар тайёрлаш учун таълим ва стажировка дастурларини амалга оширишга тайёрлигини билдирган.